• (+998) 78 113-31-51

  • Du-Ju : 9:00-18:00

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида автомобилсозлик соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Bosh sahifa | Yangiliklar | Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида автомобилсозлик соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Кеча Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги дипломатик ваколатхонаси вакиллари ҳамда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги иштирокида “APM Automotive Holdings Berhad” ва “ЎзАвтосаноат” АЖ вакиллари ўртасида видеомулоқот ташкил этилди

“APM Automotive Holdings Berhad” Малайзиянинг йирик автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи компанияси ҳисобланади. Компания автомобиль пружиналари (рессорлар), подвескалари, аммортизаторлари, ўриндиқлари ва кондиционерлар тайёрлашга ихтисослашган. Компаниянинг Индонезия, Таиланд, Вьетнам ва Нидерландияда корхоналари фаолият юритади.

Мулоқот чоғида Малайзия томонига Ўзбекистонда автомобилсозлик саноатини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ҳамда истиқболдаги режалар тўғрисида маълумот берилди.

Ўз навбатида, “APM Automotive Holdings Berhad” корхонасига Ўзбекистон автотранспорт саноати эҳтиёжлари учун керак бўладиган эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилиш масаласида келишувга эришилди.

So'ngi yangiliklar

  • “OZAVTOSANOAT-LEASING” MChJ lizing kompaniyasi DOOSAN rusumli maxsus texnikalarni lizing asosida sotib olishni taklif qiladi!!!

     2022-08-03 09:17:49
  • “OZAVTOSANOAT-LEASING” MChJ lizing kompaniyasi “Jizzax Аvtomobil Zavodi” MChJ tomonidan ishlab-chiqarilgan SKODA KODIAQ rusumli yengil avtomobillarni lizing asosida sotib olishni taklif qiladi!!!

     2022-07-20 16:27:14